Европа давлатлари Супер Лигага қарши

Душанба куни Люксембургдаги Европа Адолат судида 27 тадан 16та давлатлар Супер Лига лойихасига қарши овоз беришди. Улар орасида Италия ва Испания, Реал Мадрид, Барселона ва Ювентус жамоалари Супер Лига қатнашчилари  бўлишига қарамай, бу лойихага қарши давлатлар орасида пешқадам.
Европа суди аҳоли фикрини билишни мақсад қилган ва кейинги йил бошларида сўровнома ўтказишни режалаштирган. Лойихага қарши давлатлар «Европа Футбол Модели»ни сақлаб қолишмоқчи. Бу модель жамоаларни молиявий ҳолатига қараб табақаламайди ва паст даражадаги жамоалар ҳам топ клубларга қарши ўйин ўтказа олади.
Бу йил Апрел ойида эълон қилинган ва бир неча кунлардан кейин  тўхтатилган бу лойиха иштирокчиари Чемпионлар Лигасидан чиқиб, ўз турнирини ташкил этишни мақсад қилишган эди. Реал Мадрид бошлиғи Флорентино Перез бошчилик қилган бу лойиха ҳозирда тўхтатилган лекин бироз вақтдан сўнг фаол ҳолатда иш бошлаш эхтимоли бор.

21.10.2021, 15:19 135 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш