Коке: «Атлетико» «Милан» га қарши ўйинда худди финалдек ўйнайди

«Бизни муҳим ўйин кутиб турибди. Ҳар бир ўйин муҳим, лекин ҳозир биз ғалаба қозонишимиз керак. Биз мухлисларимизни хурсанд қилишни хоҳлаймиз. «Атлетико» нималарга эътибор қаратиши керак? Асосийси, гол ўтказиб юбормаслик. Биз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ишлашимиз керак. Жамоани биринчи дақиқалардан жараёнга қўшиш керак. Буларнинг ҳаммасини такомиллаштириш керак ва биз бу устида ишлаяпмиз. Биз ҳар доим кейинги ўйин ҳақида ўйлаймиз. Биз «Милан» билан худди финалда ўйнагандек ўйнаймиз ", - дея Туттомерсатовеб Коке сўзларини келтирмоқда.
Чемпионлар лигасининг «Милан» - «Атлетико» гуруҳ босқичи учрашуви бугун, 28 сентябрь куни Миландаги "Сан Сиро" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

28.09.2021, 17:14 114 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш