Лион президенти: "Биз Азмунни сотиб олиш учун қўлимиздан келганини қилдик"

«Лион» президенти Жан-Мишел Олас клуб «Зенит» ҳужумчиси Сердар Азмунни мавсумлар оралиғида сотиб ололмаганини айтди.
"Биз Сердар Азмун билан шартнома тузиш учун қўлимиздан келганини қилдик ва бугун олган жароҳатларимизни ҳисобга олсак, бу жуда яхши бўларди. Бундан ташқари Андре Онанага келсак, унинг трансфери мувофақиятли тугамади. Фурсатдан фойдаланиб, мавсумни ажойиб ўтказаётган Антони Лопешга шляпамни эчишни истардим. Бу даражадаги дарвозабон билан мақсадларимизга эришиш имкониятимиз ошади ", - деди Олас. Август ойида «Лион» Азмун учун 16 миллион эвро тўлашга тайёр эди. «Зенит» эронлик футболчини сотишни истамаганлиги учун шартнома имзоланмади
Манбаа: Sport.fr

28.09.2021, 17:10 198 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш