Месси "Манчестер Сити" га қарши ўйнайдими?

ПСЖ Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида "Манчестер Сити" га қарши майдонга тушишга тайёр футболчилар рўйхатини эълон қилди. Лионел Месси тиззасидан олган жароҳати туфайли охирги икки ўйинни ўтказиб юборганди ва тикланиб бугунги ўйин қайдномасига киритилди. 5 сентябрдан буён майдонга тушмаган хавбек Марко Верратти ҳам таркибга қўшилди.
ПСЖ қайдномаси: Кейлор Навас, Жанлуижи Доннарумма, Александр Летеле, Ашраф Ҳакими, Преснел Кимпембе, Маркинёс, Колин Дагба, Леван Курзава, Абду Диалло, Тило Керер, Нуно Мендеш, Марко Верратти, Леандро Паредес, Данилу Перейра, Жоржинё Вийналдум, Андер Эррера,Юлиан Дракслер, Идрисса Гее, Эрик Жуниор Дина Эбимбе, Лионел Месси Килиан Мбаппе, Мауро Икарди, Неймар
Жароҳат сабаб Серҳио Рамос,Анҳел Ди Мариа,Рафиня Алкантара,Хуан Бернат ҳамда Серҳио Риколар ўтказиб юборишади.
«ПСЖ» бугун, 28 сентябрь куни "Манчестер Сити" билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

28.09.2021, 17:05 59 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш