Крауч Салаҳ ҳақида: "Сабабини тушуна олмаяпман"

«Ливерпул» нинг собиқ ҳужумчиси Питер Крауч Муҳаммад Салаҳнинг мерсисайдликлар тарихида АПЛда 100 та гол урган энг тез рекордини изоҳлади ва мисрликни клубнинг бошқа афсоналари - Фернандо Торрес ва Луис Суарес билан солиштирди.
«Салаҳ Англия чемпионатида «қизиллар» сафида 100 та гол урди, бу" Ливерпул " афсоналари - Рожер Хант ва Жек Паркинсонга қараганда тезроқ. Аммо буни етарлича баҳоланмайди деб ўйлайман ва мен бунинг сабабини тушуна олмаяпман. Балки бунинг сабаби шундаки, у ҳар мавсум кўрсатадиган статистикаси кўзга tashlanadi.Uni Фернандо Торрес ва Луис Суарес билан солиштиринг. Уларни мухлислар деярли ҳурмат қилишади, улар алоҳида саналади. Лекин Салаҳнинг рекордлари борки, улардан анча устун туради. Ростини айтсам, Суарес ўйнаган «Ливерпул» сўнгги йиллардаги энг ёмонларидан бири эди,ҳозиргиси эса юлдузларга тўла.

28.09.2021, 13:56 218 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш