Анелка: Мбаппе Англия ёки Испанияда ўйнаганида аллақачон "Олтин тўп" ни қўлга киритган бўларди

Европанинг топ клублари ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Николя Анелка Килиан Мбаппенинг "Олтин тўп" олиш имкониятлари ҳақида гапирди. Унинг фикрича, ёш ҳужумчи бошқа чемпионатда ўйнаганида аллақачон нуфузли индивидуал совринни оларди.
"Килиан Мбаппе - тезлик бўйича ажойиб футболчи, сайёрада ундан яхшироқ ҳеч ким йўқ. Агар ПСЖ яхшироқ жамоага эга бўлишни хоҳласа, уни сақлаб қолиш учун қўлидан келганини қилиши керак. Лекин менимча, Килиан учун ҳамма нарса аниқ: у бошқа жамоада ўзини кўришни хоҳлайди . У "Олтин тўп" ни орзу қилади, лекин у Европанинг энг кучли 6-лигасида ўйнаса, қандай қилиб уни ютиши мумкин? Агар Килиан охирги уч йил Англия ёки Испанияда бўлганида эди, у аллақачон "Олтин тўп" ни қўлга киритган бўларди" - дея иқтибос келтиради Франция футбол нашрлари.

28.09.2021, 11:38 180 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш