Пиоли: «Атлетико» - Испаниянинг энг яхши жамоаларидан бири, аммо «Милан» биринчи очкони қўлга киритмоқчи

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 2 -туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини айтиб ўтди.
«Атлетико» - Испаниянинг энг яхши жамоаларидан бири. Улар кучли ва барқарор жамоа шунингдек, ажойиб мураббийга эга. Техник нуқтаи назардан сифатли ўйин кўрсатишимиз керак бўлади. Сешанба куни биз яна мухлисларимиз олдида Чемпионлар Лигасида ўйнаймиз ва бунга хоҳиш ва иштиёқ жуда юқори. Бу муҳим ўйин бўлади. Албатта, биз гуруҳдаги биринчи очколарни қўлга киритишни истаймиз », - дея Пиоли сўзларини келтирмоқда УЭФА сайти. Эслатиб ўтамиз, 1 -турда «Милан» (2:3) ҳисобида «Ливерпул» га ютқазган. «Атлетико» ўз уйида «Порту» билан дуранг ўйнади (0:0). «Милан» - «Атлетико» учрашуви бугун тунда Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

28.09.2021, 11:37 260 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш