Аввал Роналду билан машғулот ўтказардим ҳозир эса сут сотаман

Ҳозирги вақтда Англияда сут сотадиган собиқ футболчи Ричард Экерсли "Манчестер Юнайтед"да Криштиану Роналду билан машғулот ўтказгани ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди. «Мен бу ҳақида доим ўйлаб юрганман. Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" га қайтди. Охирги марта у "Манчестер Юнайтед" да бўлганида, мен ҳам у ерда бўлганман. Ва бирга машғулот ўтказганман. Айни вақтда мен сутчиман ва савдогарман, жўхори сутини сотаман, у ҳамон футбол ўйнайди. Бу ақл бовар қилмас ҳолат, турли дунёлар. Шундай бўлсада, мен жуда бахтлиман ва тақдиримдан розиман”, дейди 32 ёшли собиқ футболчи Марса нашрига.
Экерсли "Манчестер Юнайтед" тизимида 2009 йилгача бўлган. Кейин ҳимоячи «Бёрнли» га кўчиб ўтди ва ундан кейин «Плимут», «Бредфорд» ва «Бури» да ижара асосида ўйнади. Футболчи АҚШда Торонто ва Ню -Ёрк Ред Буллс жамоаларида ҳам ўйнаган. Экерсли 2016 йилда «Олдҳем» жамоасида фаолиятини якунлаган

28.09.2021, 11:26 403 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш