Диёр Имомхўжаев: "Яқиндагина Сантьяго Бернабеудаги учрашувларни ҳавас билан телевизорда томоша қиладиган йигитда, эндиликда шу майдонда ўйнаш имконияти бор"

Бугун лигонеримиз Жасур Яхшибоев ЧЛ доирасида "Реал Мадрид"га қарши ўйнаши мумкин. Бу ҳақида Диёр Имомхўжаев қуйидагича фикр билдирди:
"Бугун Жасур Яхшибоев учун тарихий кун бўлиши мумкин. У тўп сураётган Шериф Чемпионлар лигаси доирасида Мадридда Реал меҳмони бўлади. Яқиндагина Сантьяго Бернабеудаги учрашувларни ҳавас билан телевизорда томоша қиладиган йигитда, эндиликда шу майдонда ўйнаш имконияти бор.
Шериф илк турда Шахтёрни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида устун келганди. Реал эса Интер майдонида минимал ҳисобда зафар қучган. Бугунги учрашув қандай натижа билан якун топишидан қатъий назар, Яхшибоевнинг қироллик клубига қарши ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этади",-дейди Имомхўжаев.

28.09.2021, 10:06 140 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш