Бруно Фернандеш : "Кучлироқ бўлиб қайтаман"

АПЛ 20201/2022 6-тур доирасида "Манчестер Юнайтер" ўз майдонида "Астон Виллаʼ ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Охирги дақиқаларда "Астон Вилла" дарвозаига қўйилган пенальтини Бруно Фернандеш голга айлантира оламади. Бу ҳолат ҳақида футболчиниг ўзи Инстаграм сахифасида фикрларини билдириб ўтди.

"Пенальтидан фойдалана олмаганим ва натижада мағлубиятга учраганимиздан ҳаммадан кўра ўзим кўпроқ ҳафаман.

Мен ҳар доим ўз мажбуриятларимни ўз зиммамга олганман ва бундай пайтларда уларни босим остида қабул қилганман. Бугун уддалай olmadim.Ammo мен олдинга бир қадам ташладим ва қийинчиликларга худди пенальтидан гол урган пайтларимдагидек шижоат ва масъулият билан юзма юз чиқдим.

Танқид ва қарама -қарши фикрлар - футболнинг катта қисми. Мен у билан яшашни ўргандим, ҳатто улардан ўзимга куч сифатида ҳам фойдаландим ва мен ўзимни такомиллаштиришдан тўхтамасликни ва мен ва жамоа учун энг яхши ўйинчи бўлишни ўз мажбуриятимнинг муҳим қисми деб биламан.

Мен учун энг муҳими - биргаликда ғалаба қозониш ва мен ҳар доим қўлимдан келганини қиламан, жамоадошларимга ва клубга энг яхши бўлишимизга ёрдам бериш учун.

Финал ҳуштагидан кейинги қўллаб қувватлаганингиз учун каттакон рахмат. Сатиондан исмимни эшитиш мен учун ўзгача туйғу. Кучлироқ бўлиб қайтаман. Жамадошалрим, жамоам вабизни доим қўллаб қуввватлаган мухлислар учун."

"Манчестер Юнайтед, «Астон Вилла», АПЛ, Бруно Фернандеш, Пенальти

27.09.2021, 20:33 160 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш