Рубен Диаш: "«ПСЖ» бир неча йиллардан буён Европанинг энг кучли жамоаларидан бири"

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Рубен Диаш Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг «ПСЖ» га қарши ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Месси - ажойиб футболчи. Профессионал сифатида мен шундай футболчиларга қарши ўйнашни хоҳлайман. «ПСЖ» да катта рўйхат бор ва бу катта синов бўлади. Ҳамма бу учрашувни интизорлик билан кутмоқда.
«ПСЖ» ўтган ёзда хар бир позицияларини мустаҳкамлади. Уларнинг трансферлари фантастик эди, шунинг учун бу ўйин ҳақиқий қийинчилик . «ПСЖ» бир неча йиллардан буён Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. «ПСЖ» Рамос ва Месси билан жамоани кучайтирди, лекин биз ўтган мавсум учрашганимизда парижликларда аллақачон Неймар, Мбаппе ва Ди Марияларга эга эди », - дейди Диаш Goal.com нашрига берган интервьюсида . Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи «ПСЖ» - "Манчестер Сити" учрашуви эртага, 28 сентябрь куни Парижда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

27.09.2021, 16:52 179 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш