Шавкат Мирзиёев:"Бу жамоа ишқибозлари Англия, Италия ва Франция футбол фанатларидан сира қолишмайди"

Шавкат Мирзиёев наманганлик футбол мухлислари ҳақида: 
"Наманган аҳлининг футболга бўлган ашаддий қизиқишини нафақат мамлакатимизда, балки қўшни давлатларда ҳам яхши билишади.
“Навбаҳор”нинг ишқибозлари Англия, Италия ва Франция футбол фанатларидан сира қолишмайди.
Наманганликлар Одил Аҳмедов каби истеъдодли, ватанпарвар футболчини етиштириб бергани билан ҳар қанча фахрланса арзийди. Ўйлайманки, вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида унинг издошлари яна кўплаб топилади.  
“Навбаҳор” футбол клуби базасида “Футбол академияси”ни ташкил этиб, Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантирсак, нима дейсизлар?!", - дея таклиф билдирди Шавкат Мирзиёев
 

27.09.2021, 16:28 211 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш