Златан «Атлетико»га қарши ўйинда майдонга тушадими?

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг «Атлетико» га қарши ўйинини ўтказиб юборади, деб хабар беради Ла Газзетта делло Спорт. Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович А Церийанинг 12 -сентябрь куни бўлиб ўтган «Лацио» билан ўйинида (2: 0) тиззасидан жароҳат олиб майдонга қайтганди. Швециялик футболчи бу учрашувда гол урди. Кейинчалик Иброҳимовичда янги жисмоний муаммо пайдо бўлди. Айни пайтда ҳужумчи соғайиб, «Милан» умумий гуруҳидан алоҳида машғулот ўтказмоқда. Кутилишича, Иброҳимович «Атлетико» га қарши ўйинда қатнаша олмайди ва халқаро танаффусдан сўнг таркибга қайтади. «Милан» ва «Атлетико» ва ўйини 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан тунги 00:00 да старт олади

Chempionlar ligasi, Milan, Zlatan Ibrohimovich

27.09.2021, 14:28 134 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш