Дилшод Раҳматов: “Дуо қилиб турган халқимизга раҳмат”

Литвада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг Эронга қарши кечган ўйиндан кейин Терма жамоамиз аъзоси Дилшод Раҳматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
“Кўрдинглар, жуда оғир ўйин бўлди. Халқимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Бор кучимиз билан ҳаракат қилдик (Эмоцияларини яширолмай, кўзидан ёш чиқди). Ўйлайманки бу Жаҳон чемпионатидаги сўнгиси эмас. Ёшларимиз бу анъанани давом эттиради. Бизни дуо қилиб турган халқимизга раҳмат айтмоқчиман. Ўйин жуда қизғин бўлди. Эрон терма жамоасига омад тилайман”,-дейди Раҳматов

24.09.2021, 21:31 310 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш