Роналду 300 минг еврога «отилди»

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду фирибгарлар қўлидан жабр кўрди, деб хабар беради АС нашри. Манбага кўра, португалиялик футболчи билан бирга ишлаган сайёҳлик агентлиги Роналдунинг 200га яқин саёҳати учун футболчининг банк картасидан пул олган. 

Португалиялик карта маълумотларини фирибгарга ваучерларни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар билан бирга берган. Умумий зарар 288 минг еврони ташкил этди. Сайёҳлик агентлиги 2017 йилда судланган. Суд унга барча пулларни қурбонларга қайтаришни буюрган эди.

22.09.2021, 18:53 247 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш