Анчелотти Давид Луизга қўнғироқ қилди

"Фламенго" ҳимоячиси Давид Луиз фаолиятини "Реал Мадрид"да давом эттириши мумкин эди.
Футболчи Бразилия жамоасига ўтишдан олдин, Карло Анчелотти қўнғироқ қилиб, Мадридга ўтишни таклиф қилди.
Ҳимоячининг трансферига асосий тўсиқ "қаймоқранглилар"да Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган футболчилар учун жой йўқлиги эди, лекин Анчелотти Луизга бу муаммони ҳал қилиш мумкинлигини аниқ кўрсатди, деб ёзади "Globo".
"Менда танлаш учун бошқа вариантлар ҳам бор эди, лекин мен юрагим буюрганини қилишни яхши кўраман. Ўз қароримни қабул қилиб бўлдим", деди 34 ёшли ҳимоячи "Фламенго" тақдимотида.

17.09.2021, 08:15 165 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш