Анчелотти: "Интерга қарши ўйнаш қийин бўлди"

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган «Интер» (1:0) га қарши учрашув ҳақида гапирди.
"Қийналишимизга тўғри келди. Биринчи бўлимда «Интер» юқори темпда ўйин намойиш этишди. Ўйин тенг кечди. Биз жуда кўп тўпни йўқотдик, Брозович бизни кўпроқ меҳнат қилишга мажбур қилдим, лекин биз ўзимизни ҳимоя қила олдик.
Биз ва «Интер» - гуруҳнинг фаворитларимиз, биз эса ўз имкониятимиздан фойдаландик. «Шериф»нинг «Шахтёр»дан уч очко олиб қўйишини кутмаган эдик. Биз эҳтиёт бўлишимиз керак, - дейди муатахассис.
«Реал»нинг кейинги ўйини 28 сентябрь куни «Шериф» билан бўлиб ўтади.

"Реал Мадрид", «Интер», Брозович, Карло Анчелотти

16.09.2021, 12:49 78 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш