Беллингем Чемпионлар Лигасида Мбаппенинг рекордини урди

«Боруссия» Дортмунд яримҳимоячиси Жуд Беллингем «Бешиктош»га қарши учрашувда гол урди.
OptaJoe хабарига кўра, англиялик футболчи Киллиан Мбаппенинг рекордини уришга мувоффақ бўлди. У Чемпионлар лигаси тарихида кетма-кет икки ўйинда гол урган энг ёш футболчи бўлди. Олдинроқ у "Манчестер Сити" (1:2) га қарши чорак финал босқичида гол урган эди.
Ҳозирда Беллингемнинг ёши 18 ёш 78 кунни ташкил этади. Мбаппе эса бу натижага 18 ёш 85 кунда эришган.
Ундан ташқари Беллингем Чемпионлар лигаси меҳмон ўйинида гол урган энг ёш Англиялик футболчи бўлди.

"Боруссия Дортмунд", Бешиктош, Жуд Беллингем

16.09.2021, 12:41 107 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш