Почетино Чемпионлари Лигасининг фаворитларини айтиб ўтди

«ПСЖ» устози Маурисио Почеттино Чемпионлар Лигасининг ушбу мавсумдаги фаворитлари ҳақида гапирди. Ундан ташқари у «Брюгге»га қарши учрашув учун қайси таркибни туширишини аниқламаганини ҳам айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, «Брюгге» – «ПСЖ» учрашуви 15 сентябрь оқшоми соат 00:00 да бошланади.
Чемпионлар лигасидаги биринчи турда ҳали қайси таркибни майдонга туширишни ҳал қилмадим. Кўрамиз, машғулотлардан сўнг физик ҳолатга қараб аниқлаймиз.
Чемпионлар Лигаси фаворитлари – «Челси» ва биз. Ўйлашимча, «Челси» ва биз – мусобақанинг ҳозирда энг зўр жамоаларимиз. Лекин «аристократлар» титулини сақлаш учун курашади. Агар қайсидир жамоани танлаш керак бўлса уларни айтар эдим. Ёзда эса янги футболчилар билан, улар янада кучли бўлди. Улар ушбу трансферлар ойнасида биздан ҳам кўпроқ маблағ сарфлашди. Биз ҳам ажойиб футболчиларни жамоага қўшиб олдик ва энди улар билан биз зўр жамоага айланишимиз керак”, - дейди Почеттино.

Маурисио Почеттино

15.09.2021, 11:30 72 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш