“Реал мадрид” бош мураббийи мусобақанинг янги мавсуми ҳақида фикр билдирди.

Карло Анчелотти ўз жамоасини Чемпионлар лигасининг фаворитлари орасига киритмади, лекин улар бор кучи билан ғалаба қозонишга интилишини айтиб ўтди.
Реални Чемпионлар лигаси фаворитлари қаторига қўшиш қийин. Лекин, ҳар доимгидек жамоа турнир ғалабаси учун курашади. Энг асосийси, биз қанчалик яхши жамоа эканлигимизни биламиз. Биз ҳамма титуллар учун кураш олиб борамиз.
Чемпионлар Лигаси «Реал»ни илҳомлантиради. Биз биламизки мусобақа старти қийин бўлади, чунки «Интер» ҳозирги кунда ажойиб жамоа”, - келтиради Анчелоттининг сўзларини Маrса.
Чемпионлар лигасининг 1-тури доирасидаги «Интер» – «Реал» учрашуви 15 сентябрь оқшомида бўлиб ўтади.

Карло Анчелотти

15.09.2021, 11:15 25 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш