"Иккинчи голни кутмаган эдик"

"Манчестер Юнайтед" сардори Гарри Магуайр "Янг Бойз"га қарши ўйиндан (1:2) сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Бу гуруҳдаги биринчи ўйин. Вазиятни тўғирлаш учун бизда ҳали кўп ўчрашувлар бор. Кейинги ўйинда уч очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Иккинчи бўлимни яхши бошладик. Ёш ўйинчиларимизда бироз ҳаяжон сезилди. Ўйин охиридаги гол эса кутилмаганда содир бўлди, бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз", - дея сўзларини якунлади Магуайр.

15.09.2021, 10:03 110 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш