"Зенит"га қарши ўйин олдидан "Челси"да жиддий юқотишлар бор

"Челси" бош мураббийи Томас Тухелнинг айтишича, Кристиан Пулишич ва Нголо Канте Чемпионлар лигасида "Зенит"га қарши ўйнамайди.

"Кристиан бугун биз билан машғулот ўтказмади. Биз унинг халқаро танаффусдан  қайтишини сабрсизлик билан кутдик, аммо майдонга қайтгунга қадар 10 кунлик машғулот ва тикланиш даври бўлишини айтиб ўтишимиз керак. У ҳали тикланишда ва индивидуал машғулотларда, шунинг учун, у ҳали тайёр эмас.
Нголо кеча ва бугун биз билан машғулот ўтказди, лекин унинг Чемпионлар лигасида ўйнашига ҳали эрта. Мавсумда узоқ ва биз таваккал қилмаймиз ", деди Тухел.

14.09.2021, 07:08 71 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш