«Ювентус»га «Реал» ҳимоячиси керак

“Реал Мадрид” ҳимоячиси Ферлан Менди фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Goal нашри хабар беришича, 26 ёшли футболчига «Ювентус» қизиқмоқда. У Туринликлар сафида Алекс Сандро ўрнини эгаллаши мумкин.
Хабарларга кўра, бу трансфер қиш мавсумидаёқ амалга ошиши мумкин. Мадридликлар устози Карло Анчелотти Мендига унчалик ҳам ишонмаяпти ва унинг ўрнида Мигел Гуттересани майдонга туширмоқда.
Ушбу мавсум Менди ҳали майдонга тушгани йўқ.

"Реал Мадрид", "Ювентус", Алекс Сандро, Ферлан Менди

13.09.2021, 22:00 12 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш