Дель Пьеро: “Ювентуснинг бундай стартидан ҳайрон қолдим”

Турин клуби собиқ hujumchisi Алессандро Дель-Пьеро жамоанинг А Серийадаги ёмон стартига баҳо берди.
“Ювентуснинг бундай стартидан ҳайрон қолдим, лекин «Наполи»га мағлубиятига эмас. Ўйлашимча, бунинг сабаблари кўп. Кўплар Криштианунинг сўнги лаҳзада кетишини сабаб қиляпти. Лекин бу ерда сабаб кўп. Аллегрининг қайтганидан сўнг жамоани яхшилаш учун вақт керак. «Наполи» эса Спалетти билан олдинга қадам қўйиб бўлди.
Албатта, футболчилар қанақа вазиятга тушиб қолганини билиб туришибди. Тажрибаси катта футболчилар бу вазиятда муҳим роль ўйнайди, худди Аллегри каби. Муҳими жамоани ким тарк этганини унутиш керак. Энг муҳими эса ҳозирда ким жамоа учун тўп сураётгани”, - дейди Дель Пьеро Football Italia га.

"Ювентус", Алессандро Дель-Пьеро, Наполи

13.09.2021, 20:30 57 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш