Фернандес Россия термасидаги фаолиятини якунлади

«ЦСКА» ҳимоячиси қарор қабул қилди.
“Ҳар сафар майдонда икки фронтда ўйнаш қийинлашиб бормоқда. Бунга жароҳатлар ҳам сабабчи. Мен клублар миқёсидаги футболга эътиборимни қаратмоқчиман. Мен бу ерда ўйнаганимдан, ушбу либосни ҳимоя қилганимдан хурсандман, мен буни ҳеч қачон унутмайман! Терма жамоадаги ҳар бир ўйин мен учун муҳим бўлган! Барча футболчи мундиалда ўйнашни орзу қилади, шунинг учун жаҳон чемпионатидаги чорак финали энг муҳим вазият бўлган.
Мен Карпинга ўз вазиятимни тушунтирдим. Унга мени қўллаб қувватлагани учун раҳмат айтмоқчиман. Терма жамоа ҳам менинг фаолиятимни якунлашимдан хабардор”, - дейди Фернандес Россия термаси матбуот уюшмасига.
Фернандес Россия терма жамоасида 2017 йилнинг 3 сентябрида дебют қилган. Ҳимоячи умумий ҳисобда 33 ўйинда қатнашган ва 5 та гол урган.

«ЦСКА», Фернандес

13.09.2021, 19:30 131 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш