Сульшер: “Мен 36 ёшли футболчига ва ундан ташқари Гринвудга ҳам ўйнашга қўйиб беришим керак”

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи жамоадаги ротация ҳолати ҳақида гапирди.
Оле-Гуннар Сульшер Криштианунинг доимий асосий таркибга қўшилишига кафолат бера олмаслигини айтди.
“Криштиану албатта ўз соғлиги ҳақида қайғуради, шунинг учун у тезда тикланади. Бундан ташқари у мавсумолди тайёргарликни ўтказган [«Ювентус» билан].
Албатта, ҳамманинг майдонга чиқиб тўп суриши муҳим. Бизда сешанба куни ўйин бор. Кўрамиз нима қилишимизни. Унинг асосий таркибда майдонга тушишига кафолат бера олмайман. Унинг Ёши 36 да. Худди шундай Мейсон ҳам, унинг Ёши 19 да ва унга ўйинда тўп суришга қўйиб беришим керак, ундан ташқари 36 ёшли футболчига ҳам”, - келтиради Сульшернинг сўзларини Goal.

"Манчестер Юнайтед", Гринвуд, Криштиану, Оле-Гуннар Сульшер

13.09.2021, 18:30 86 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш