Клопп: “Унинг қайтганидан хурсанд эмасман”

«Ливерпул» бош мураббийи португалиялик ҳужумчининг “қизил иблислар” таркибига қайтгани ҳақида фикрларини билдирди.
Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнатед” билан шартнома имзолаганига хурсанд эмаслигини Юрген Клопп очиқчасига тан олди.
“Мен унинг «Юнайтед»га ўтганидан хурсандманми? Ёқ, бунга хурсанд эмасман. Бундай деёлмайман. У яхши футболчими? Ҳа, албатта. Мен бу трансфер амалга ошганига ҳайрон қолдим. Ҳаммасидан кўра унинг «Ювентус»ни тарк этиши ҳақидаги гап сўзлар чиққанида ҳайрон қолган эдим. Мен буни содир бўлишини тасаввур ҳам қилмаган эдим.
Унинг «Сити» таркибига ўтиши ҳақидаги гап сўзлар чиққанида мен ўйлаган эдим: бу «МЮ» учун қизиқарли бўлади деб. Кейинчаик, «Юнайтед» шартнома таклиф қилишди ва уни ўз сафига қўшиб олишди. Бу озод дунё. Улар хоҳлаганини қила олишади”, - дейди Клопп Sky Sports га берган интервьюсида.

"Манчестер Юнайтед", «Ливерпуль» Юрген Клопп, Криштиану Роналду

13.09.2021, 18:00 170 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш