Погба «МЮ»даги келажаги борасида фикрини ўзгартирди

Француз “қизил иблислар”нит арк этмоқчи эмас.
The Athletic хабар беришича, 28 ёшли Поль Погба “Олд Траффорд”да қолишни ва жамоа билан янги шартнома имзоламоқчилигига умид қилмоқда. Унинг ҳозирги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Хабарларга кўра, ярим ҳимоячининг режалари жамоада Криштианунинг пайдо бўлишидан сўнг ўзгариб кетган. Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи «Ньюкасл»га қарши учрашувда дубл эгасига айланди ва жамоасининг 4:1 ҳисобида ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Эндиликда Погба ва “Манчестер Юнайтед” орасида музокаралар бўлиши кутилмоқда.
Олдинроқ 2022 йилнинг ёзида Поль Погба «Ювентус»га қайтиши ёки “Реал Мадрид таркибига қайтиши ҳақида айтилган эди.

Криштиану Роналду, Поль Погба «Манчестер Юнайтед»

13.09.2021, 16:00 81 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш