Пиоли: “Милан топ даражада ўйнай олади”

«Милан» бош мураббийи «Лацио» (2:0) га қарши учрашув ҳақида гапирди.
Стефано Пиоли жамоанинг шундай руҳда давом этишини таъкидлади.
“Биз «Милан» топ даражада ўйнай олишини кўрсатмоқчимиз ва бугун жуда сифатли ўйин намойиш этдик. Ҳамма қаттиқ ишлади ва жамоа учун ўзини қурбон қилди. Шу зайилда давом этишимиз ва мухлисларни хурсанд қилишимиз керак.
Ибрагимович 4 ойдан бери майдонга тушмади, шунда ҳам гол урганидан хурсандман. У бундан кейинги ўйинларда янада кучли бўлади. Унинг ичида олов бор, бу унинг машғулотларида ҳам билинади. Қачонки сен шундай шуғуллансанг, ўзингнинг ёшингни сезмайсан ҳам”, - келтиради Пиолининг сўзларини Football Italia.

"Милан", «Лацио», Стефано Пиоли

13.09.2021, 14:00 61 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш