Фергюсон Роналдунинг дебюти ҳақида нима деди ?

"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ҳужумчи Криштиану Роналдунинг  биринчи ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Мен ҳам бошқалар каби ҳаяжонландим ва унинг дебютини кутгандим. Бугун барча клуб мухлислари учун муҳим кун.
Кўпчилик Криштиануни қайтаришда ўз ҳиссасини қўшди. Мен ҳам ўз вазифамни бажардим, чунки мен уни "Манчестер Сити"да тасаввур қилолмасдим. Шу сабабли, биз унинг "Олд Траффорд"га қайтиши учун барча чораларни кўрдик ", - дея Фергюсон сўзларидан иқтибос келтиради "Dail Maily".

12.09.2021, 08:27 154 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш