Мбаппе АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олмоқчи, деб хабар беради ESPN нашри.
Қайд этилишича, 22 ёшли француз футболчиси манкунианликларнинг харид қилмоқчи бўлган футболчиларидан бири. Маълум бўлишича, клуб келаси ёзда иқтидорли ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи.
 
Мбаппе жорий мавсум "ПСЖ" сафида иккита ўйин ўтказди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Унинг шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида тугайди. Трансфермаркт футболчини 160 миллион эврога баҳоламоқда.
 
Аввалроқ, "Реал" футболчи учун 120 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.
Клуб футболчининг ўзига 5 йиллик шартнома ва маош таклиф қилади.

20.08.2021, 21:46 223 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш