"Барса" унга охирги имкониятни беради

"Барселона" клуби раҳбарияти яримҳимоячи Филиппе Коутиньони ўз таркибида олиб қоладиган бўлди. 
Маълум бўлишича, каталонияликлар бразилиялик хавбекка сўнгги имкониятни бермоқчи ва унга 10-рақамни беришни режалаштирмоқда. "Кўк-анорранглилар" уни келажакда нафи тегишидан умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 2018 йилда 29 ёшли футболчини 135 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди.  

18.08.2021, 17:27 232 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш