"Реал" ўз футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради

"Реал" яримҳимоячиси Федерико Вальверде билан янги шартнома устида ишламоқда.
Мадрид клуби 23 ёшли ярим ҳимоячини келажакда жамоанинг асосий футболчиларидан бири деб ҳисоблайди.
Янги битимни имзолаш бўйича музокаралар якунланмоқда. Расмий равишда, "Реал Мадрид" яқин вақт ичида бу ҳақда элон қилиши мумкин.
Вальверде 2018/19 йилги мавсумда "қаймоқранглилар" таркибида дебютини ўтказди.
Уругвайлик футболчи ўтган мавсум Ла лига доирасида 24 учрашувда майдонга тушиб, 3 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

18.08.2021, 16:33 87 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш