"Барса"нинг янги футболчиси мухлислар муҳаббатига сазовор бўлди

"Барселона" жамоаси кеча Ла Лиганинг илк туридан ўрин олган баҳсда "Реал Сосьедад" жамоасини ўз майдонида 4-2 ҳисобида мағлуб этди. 
Мазкур учрашувда "кўк-анорранглилар"нинг янги футболчиси Мемфис Депай ўз ҳисобига 1 та ассист ёздириб қўйди ва ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турди. 
"CHTV" нашрининг хабар беришича, кеча "Барселона" клубининг расмий дўконларида Мемфис Депайнинг либоси энг кўп сотилгани бўлиб турибди. 
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик футболчи ёзда каталонияликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

"Барселона", Депай

16.08.2021, 16:00 205 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш