Эркин Ғайбуллаев Катанец ҳақида: Менда бошқача таклиф бор!

Блогер Эркин Ғайбуллаев ўзининг телеграм каналида Катанец ҳақида фикрларини билдирди. 
Терма жамоага таклиф қилинган Катанец ҳақида маълумотларни ўрганишга ҳаракат қилдим. БАА билан сўнгги ўринни олгани одамни ҳавотирга солди, аммо Ироқ билан яхши натижага эриша олди. 
Катанец жамоани руҳан тайёрлашда устунлиги бор экан. У кучли психологга ўхшаяпти. 
Менга яна ёқаётган тарафи унинг 5-4-1 ёки 3-4-3 схемаларини ёқтиришидир. Биламиз жамоамиз ҳам кўпинча ҳужумкор ўйинда 3-4-3 билан ўйнайди ва икки ҳужумчи ҳимояга ҳам кўмаклашади. Таркибимиздан келиб чиқсак бизда ярим ҳимоячилар кучли. 
Cловениядаги натижалари қониқарли деб бўлмайди. 
Тўғри у ЖЧга олиб чиққан, аммо жамоалари мусобақага муносиб қатнаша олишмаган. 
Бизнинг мақсад фақат жаҳон чемпионатига чиқиш эмас, футболни ривожлантириш бўлишини ҳисобга олсак, Катанец вариантини тўғри дейишга бироз қийналяпман. 
Менда бошқача таклиф бор. Келинг Катанецга Олимпия жамоасини берамиз ва Олимпиадада яхши қатнашса, термага таклиф қиламиз. 
Балки ҳавотирлар шунчаки мендадир, бизга айнан шу мураббий керакдир. 
 

14.08.2021, 14:53 467 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш