Хонтўраев билан биргаликда автоҳалокатга учраган спортчининг ҳолати ҳақида маълумот берилди

Куни кеча ажойиб ММА жангчиси Мурод Хонтўраев автоҳалокат сабаб вафот этганди.
Маълум бўлишича, ўзининг BMW Х5 русумли машинасида ҳаракатланиб кетаётган Мурод Хонтўраевнинг ёнида шогирди, ММА жангчиси Жасур Анарбоев ҳам бўлган. Автоҳафалокат сабаб, оғир аҳволда шифохонага етказилган Жасур Анарбоев "кома" ҳолатида эканлиги хабар қилинганди. Бугун эса, Жасур Анарбоев "кома" ҳолатидан чиқганлиги ҳақида маълум қилинди.
 
Манба: Olamsport.com 

Жасур Анарбоев, Хонтўраев

21.07.2021, 17:47 596 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш