«Тоттенҳем» аъзоси Ла Лигага йўл олишга яқин турибди

Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби ҳуқуқлари Испаниянинг «Севилья»сига тегишли бўлган ярим ҳимоячи Браян Гилга қизиқиш билдирмоқда. Инсайдер Фабризио Романо бу ҳақда ўзининг твиттердаги аккаунти орқали хабар қилмоқда.
 Манбанинг таъкидлашича, 20 ёшли футболчи учун «шпорлар» 25 миллион евро ва аргентиналик Эрик Ламелани таклиф қилиши мумкин. Футболчилар аллақачон ўтишга рози бўлишган. Айни пайтда клублар шартноманинг қолган тафсилотларини муҳокама қилишмоқда.
 Ўтган мавсумда Гил «Эйбар»да ижарада ўйнади. Ярим ҳимоячи тўртта гол урди ва тўртта голли пас билан 30 та учрашувда қатнашди.

«Тоттенҳем», Ла лига

21.07.2021, 10:41 173 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш