«Барселона» аъзоси немис клуби сафига бориб қўшилиши мумкин

Goal хабарига кўра Сержи Роберто «Бавария» клуби эътибор марказида. Хабар қилинишича, аллақачон клублар ўртасида музокара жараёни олиб борилмоқда.
Сержи Робертонинг «Барселона» билан шартномаси 2022 йил ёзигача амал қилади. Клуб агар шартнома узайтирилмаса, эркин агентга айланадиган футболчини текинга қўйиб юбормоқчи эмас.
Ўтган мавсумда Сержи Роберто «Барселона» таркибида барча турнирларда 20 та ўйин ўтказди, 1 та гол урди, 2 та голли пас берди.

«Барселона», Роберто

21.07.2021, 09:16 100 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш