«Аталанта» посбони АПЛ клубига ўтади

«Аталанта» дарвозабони Перлуижи Голлини фаолиятини «Тоттенҳем»да давом эттиради. Бу ҳақда журналист Фабризио Романо хабар берди.
«Шпорлар» Голлинини 2021/2022 йилги мавсум охиригача ижарага олишади. Кейинчалик «Тоттенҳем» ё ижарани узайтиради ёки Голлинини 15 миллион еврога сотиб олади.
Ўтган мавсумда Голлини «Аталанта» сафида барча мусобақаларда 32 учрашув ўтказди ва 13 ўйинда дарвозасига тўп қўйиб юбормади.

«Аталанта», АПЛ

20.07.2021, 08:39 74 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш