«Милан» сардори Испания грандига ўтиши мумкин

«Барселона»нинг эътибори «Милан» марказий ҳимоячиси Алессио Романьолига қаратилган. Бу ҳақда Испания ОАВи хабар бермоқда.
 Романьолининг «россонерилар» билан шартномаси 2022 йил ўрталарига қадар мўлжалланган. Афтидан, томонлар ўзаро ҳамкорликни янгиламайдилар. Демак, Романьоли бу ёзда бошқа жамоага ўтиши мумкин.
 «Барса» вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи. Клуб ўз футболчилардан бирини (Филиппе Коутиньо,Миралем Пьянич) ушбу битимга қўшишга тайёр.

«Барселона», «МИлан»

20.07.2021, 08:34 189 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш