«Челси» «Бавария» аъзосини ижарага олмоқчи

«Челси» Мюнхеннинг «Бавария»си билан вингер Кингсли Команнинг ижараси борасида музокара олиб боришга уринмоқда, деб хабар бермоқда L'Equipe..
Шунингдек, «аристократлар» 25 ёшли франциялик футболчи эвазига ярим ҳимоячи Каллум Хадсон-Одоидан фойдаланмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Бавария» бошқа клубларнинг Коман учун таклифларини тўрт марта рад этган.
Ўтган мавсумда футболчи Бундеслиганинг 29 учрашувида 5 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

«Бавария», «Челси»

19.07.2021, 21:36 90 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш