Отабек Умаров: "Жойинг жаннатда бўлсин, чемпион!"

Ўзбекистонда аралаш жанг санъати федерацияси раҳбари Отабек Умаров Мурод Хонтўраевнинг вафоти ҳақида гапирди.
"Бугун, муқаддас айём арафасида ўзбек спорти оғир жудоликка дуч келди: дўстимиз Мурод Хонтўраев бевақт вафот этди. Яқинлари ўғлидан, турмуш ўртоғидан, отасидан айрилишди. Жангчилар устозсиз қолишди, ММА Ассоциацияси етакчилардан бирини йўқотди. Миллионлаб одамларнинг қалбларидаги каби менинг қалбимда ҳам сен мардлик ва қатъиятлик намунаси бўлиб абадий қоласан. Оз вақт яшадинг, лекин кўпларни илҳомлантиришга муваффақ бўлдинг. Қодир Аллоҳ сабринг учун мукофотласин, биродарим. Жойинг жаннатда бўлсин, чемпион!"

Мурод Хонтўраев, Отабек Умаров

19.07.2021, 21:28 352 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш