«Бавария» франциялик футболчисини қанчга сотмоқчилигини маълум қилди

Bayern Germany нашрининг хабар беришича, «Бавария» ярим ҳимоячи Корантин Толиссо билан хайрлашишга тайёр. Мюнхенликлар 26 ёшли французни 20 миллион еврога сотишга тайёр.
Толиссога «Ювентус» ва «Наполи» қизиқиш билдирмоқда, аммо клублар сўралаётган нархни жуда юқори деб ҳисоблашади. Футболчининг «Бавария» билан шартномаси бир йилдан сўнг тугайди.
Ўтган мавсумда француз Бундеслиганинг 16 учрашувида 1 та гол урди.

Бавария, Ювентус

19.07.2021, 21:21 78 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш