Даврон Файзиев: "Оғир тоифада иштирок этганига қарамай тезлиги юқори эди,..."

Мурод Хонтўраев МАА жангчиси: 
15 жанг, 12 ғалаба, 2 мағлубият, 1 жанг натижаси инобатга олинмаган (рақиб Ион Кутелаба, ҳозирда UFC жангчиси). 8 бор нокаут қайд этган. 2 марта услуб билан ғалаба қозонган.  
Хонтўраев ёшлик пайтидан яккакурашларнинг турли йўналишларида мусобақаларда иштирок этиб келган. 2013 йил Хонтўраев айнан профессионал ММАда дебют қилган. Охирги жангини 2019 йилда ўтказди. Жанглар оламида “Осиё айиғи” номини олганди. Оғир тоифада иштирок этганига қарамай тезлиги юқори эди, каратэ базаси сабабли оёқда ҳам актив ишларди. Октагонда агрессив ва ҳужумкор услубни тарғиб қилган.
Бугун Мурод Хонтўраев автохалокатда вафот этди. 
Ўлими тафсилотларини барча ёзди, ўқигандирсиз. Биз эса унинг спортдаги йўлини ёдга олдик. 

Манба: Даврон Файзиев телеграм канали

Даврон Файзиев, Мурод Хонтўраев

19.07.2021, 18:32 453 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш