«Ювентус» ва «ПСЖ» ўзаро футболчи алмашиши мумкин

Туриннинг «Ювентус» клуби «ПСЖ»га ҳужумчилар алмашинувини таклиф қилмоқчи, деб хабар беради Football Italia L'Equipe нашрига таяниб.
Манба хабарига кўра, Криштиану Роналду ва Мауро Икарди клубларини ўзгартириши мумкин.
Ўтган мавсумда португалиялик «Ювентус» таркибида 44 та ўйинда 36 та гол урди ва 4та голли пас берди. Унинг трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.
Аргентиналик футболчи сўнгги мавсумда «ПСЖ» таркибида 28 та ўйин ўтказиб, унда 13 та гол урди ва 6 та голли пас берди. Унинг трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил этади

«ПСЖ», «Ювентус»

19.07.2021, 15:28 218 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш