АПЛ ва А Серия клублари немис клуби аъзосига қизиқиш билдирмоқда

Таниқли манбанинг таъкидлашича, Маркус Тюрамнинг трансфери амалга ошиши эҳтимоли катта. Даъвогарлар «Тоттенҳем», «Рома» ва «Наполи».
 «Боруссия» футболчини сотишга тайёр, аммо 25 миллион евро ёки ундан кўпроқ сумма эвазига. Бу сумма эса музокараларни бироз мураккаблаштиради.
 23 ёшли футболчи ўтган мавсум Гладбах клуби сафида 11 та гол урди ва 12 та голли пас берди. Тюрамнинг «Боруссия» билан шартномаси 2023 йилгача амал қилади.

А Серия, АПЛ

19.07.2021, 09:50 68 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш