Грилиш "Ман Сити"га ўтмаслиги мумкин

"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш "Манчестер Сити"га ўтишни рад қилиши мумкин, деб хабар бермоқда talkSPORT.
Манбанинг хабарига кўра, шу муносабат билан футболчи "Астон Вилла" билан шартномани узайтириш ҳақида ўйлаган, гарчи амалдаги келишув 2025 йил ёзигача бўлса ҳам. Олдинроқ «шаҳарликлар» ярим ҳимоячи учун 100 миллион евродан кўпроқ пул тўлашга тайёр экани ҳақида хабар берилган эди.
25 ёшли Грилиш "Астон Вилла" тарбияланувчиси. Ўтган мавсумда у Бирмингем клуби таркибида барча мусобақаларда 27 учрашув ўтказган, етти гол урган ва 12 голга узатма берган.

"Ман Сити", Грилиш

18.07.2021, 20:12 187 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш