«Барселона»нинг истеъдодли футболчиси Европанинг бир қатор клублари таклифини рад этди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Рикки Пуч учта клубдан келган таклифни рад этди, деб хабар беради Sport.es. «Гранада», «Сельта» ва «Аякс» футболчини ижарага олмоқчи эдилар, аммо уларнинг таклифлари рад этилди.
Футболчи кам ўйин вақтига эга бўлишига қарамай, Каталония клубини тарк этмоқчи эмас. Ўтган мавсумда 21 ёшли ярим ҳимоячи Ла Лиганинг 14 учрашувида қатнашган ва ҳар бир ўйинда ўртача 20 дақиқа ҳаракат қилган.
 

Барселона, Пуч

18.07.2021, 19:40 243 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш