Расман. Жиру «Милан» футболчисига айланди

«Челси» ҳужумчиси Оливе Жиру «Милан» футболчисига айланди, дея хабар беради клуб расмий сайти.
Трансфер шартлари ва 34 ёшли французнинг шахсий шартномаси тафсилотлари ҳозирча номаълум.
«Россонерилар» янги футболчисига тўққизинчи рақамни берди.
Жиру «Челси» сафида 2018 йилнинг январидан бери ўйнаб, 119 ўйин баҳсда майдонга тушиб, 39 гол урган ва 14 голга узатма берган. Унинг трансфер қиймати 4 миллион еврони ташкил этади.

«МИлан», Жиру

17.07.2021, 17:33 63 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш