Роналду «Ювентус»даги келажаги борасида бир қарорга келди

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду шартномаси якунлангунича Турин клубида қолмоқчи. Бу ҳақда La Gazette dello Sport хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, футболчининг қарори якуний ҳисобланади. Шундай қилиб, португалиялик клуб сафида яна камида 1 мавсум қолади. Унинг "кекса сеньора" билан шартномаси 2022 йил июнигача мўлжалланган. Криштиану клуб раҳбариятига қолиш истаги ҳақида аллақачон хабар берган.

«Ювентус», Роналду

16.07.2021, 19:32 326 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш